Фан-техника | 00:57 / 28.02.2017
45283
2 дақиқада ўқилади

"Билайн" алоқа операторининг номи ўзгариши мумкин

Vimpelcom компанияси 2016 йилга доир молиявий ҳисоботида “Билайн” брендининг номи ўзгариши ҳақида маълум қилди. 

2016 йилнинг ноябрида Италияда VEON платформаси муваффақиятли ишга туширилган эди. Ҳисоботда қайд этилишича, 2017 йилнинг охиригача барча мамлакатларда VEON интернет платформаси ишга туширилади. 

VimpelCom компаниясининг бош ижрочи директори мазкур янгиликка қуйидагича изоҳ берди:

"Бугун VimpelCom компаниясида VEONнинг янги ва ажойиб даври бошланади. Бренднинг қайта номланиши телекоммуникация компаниясининг глобал технологиялар етакчилигига бўлган интилишини намоён этади. 

Биз VEON  фойдаланувчиларига платформада янгидан-янги хизматларни тақдим этувчи STUDIO+, Deezer ва Mastercard билан глобал ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнунмиз".

Бренднинг янги номи компания акциядорларининг 30 март куни ўтказиладиган мажлисида тасдиқланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Vimpelcom Ltd дунёнинг йирик интеграциялашган алоқа операторларидан бири ҳисобланади. У Россия, Италия, Жазоир, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Бангладеш, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Грузия ва Лаосда активларга эга. Vimpelcom компанияси "Beeline", "Киевстар", Wind, Djezzy, Mobilink ва Banglalink брендлари остида хизмат кўрсатади.

«Beeline»нинг 2016 йилга доир молиявий ҳисоботи

Мавзуга оид