Жаҳон | 22:55 / 04.03.2017
7048
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ИШИД асиридан 14 киши озод этилди

Афғонистон ҳукумати Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳи асиридан 14 кишини озод эта олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"40 кун аввал ИШИД жангарилари томонидан Ҳаска Минада ўғирлаб кетилган 12 нафар диний муаллим ва таълим даргоҳининг 2 нафар ходими бугун эрталаб озодликка чиқди", деб айтилди хабарда.

Таъкидланишича, озод қилинганлар оилаларига қайтганлар. Асирларни озод қилиш бўйича операция маҳаллий оқсоқоллар ва ҳукумат воситачилигида амалга оширилган.

Мавзуга оид