Жаҳон | 08:47 / 07.03.2017
3873
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея бўйича учрашуви санаси маълум қилинди

БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 март куни Шимолий Кореянинг ракета парвозлари муҳокама қилинадиган ёпиқ учрашув ўтказади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида маълум қилинган. 

Учрашув соат 10.00 га (Тошкент вақти билан 20.00га) белгиланган. Унинг ўтказилиши ташаббусини АҚШ, Япония ва Жанубий Корея билдирган.

Аввалроқ АҚШ ва Япония етакчилари Дональд Трамп ва Синдзо Абэ Шимолий Кореянинг 6 март  куни ўтказган ракета парвозларини муҳокама қилишганди.   

Мавзуга оид