Жамият | 08:17 / 07.03.2017
13756
1 дақиқада ўқилади

Фотофакт: Тайландда тошбақа ошқозонидан беш килограмм танга олишди

Фото: Reuters

Бангкокдаги Чулалонгкорн университети ветеринария кафедраси ходимлари Йиғувчи деб ном беришган тошбақа ошқозонидан беш кг танга чиқариб олишди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри ёзмоқда.

Sunday World нашри маълумотларига кўра, 25 ёшли урғочи денгиз тошбақаси 915 дона тангани ютишнинг уддасидан чиққан. Жарроҳлик амалиёти 4 соат давом этган. «Унинг шунчалик кўп миқдордаги тангаларни қандай ютганини тасаввур қилиш қийин», —дейди ветеринар Пасакорн Бриксвана. Унинг сўзларига кўра, у бу каби ҳолатга илк марта дуч келган. 

Ҳайвон бир ҳафта ветеринарлар кўригида қолади, шундан сўнг, денгиз тошбақалари боғи – Sea Turtle Conservation Center ихтиёрига юборилади. 

Кўплаб хорижлик сайёҳлар Тайландга яна қайтиш истагида айрим гап-сўзларга ишониб, тошбақаларга тангалар ташлашади. Маҳаллий аҳоли узоқ умр кўриш ниятида шундай қилишади. 

Мавзуга оид