Жамият | 16:40 / 08.03.2017
13798
1 дақиқада ўқилади

Фото: Озодлик ҳайкалида чироқ ўчди

7 март куни кечқурун Нью-Йорк шаҳридаги Озодлик ҳайкалини ёритиб турган электр чироқларининг аксар қисми ўчиб қолди. Твиттер фойдаланувчилари бу ҳодисага сиёсий тус беришган.

«Агар Озодлик ҳайкалида чироқни иммиграция сиёсатига норозилик белгиси сифатида ўчирган бўлишса, бу ажойиб», деган улардан бири.

Яна баъзилар буни 8 март куни муносабати билан ўтказиладиган маршнинг бир қисми деб баҳолашган.

«CNN Озодлик ҳайкалида чироқ ўчирилиши ҳақида хабар берганди. #ADayWithoutWomen анча эрта бошланди», дейилган твитлардан бирида.

Аммо ушбу ёдгорлик жойлашган Миллий хиёбон хизмати бу техник носозлик туфайли рўй берганини маълум қилди.

Мавзуга оид