Спорт | 22:35 / 13.03.2017
7795
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Локомотив» «Озоди»да иложсиз қолди

Бугун — 13 март куни Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 3-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистоннинг яна бир вакили «Локомотив» Эрон «Истиқлол» жамоаси майдонига сафар қилди. «Озоди» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбон жамоа сафида дастлаб, биринчи бўлимнинг 37-дақиқасида Исмоили ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасига келиб Али Горбани Нестеров дарвозасига иккинчи голни урди.

Бу тошкентликлар жамоасининг гуруҳ босқичидаги иккинчи мағлубияти ва жамоа гуруҳдан чиқиш имкониятини пасайтирди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур

«Истиқлол» (Эрон) – «Локомотив» (Ўзбекистон) 2:0
Голлар: 1:0 - 37 Исмоили, 2:0 - 83 Али Горбани.

Мавзуга оид