Спорт | 15:12 / 27.08.2024
5105
1 дақиқада ўқилади

Термизда илк бор Ўзбекистон ва Афғонистон клублари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди

Термиз шаҳрида илк бор Ўзбекистон ва Афғонистон клублари ўртасида халқаро ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. 

Фото: Қизириқ

«Алпомиш» стадионида ўтган беллашувда мезбон «Қизириқ» жамоаси Афғонистоннинг «Истиқлол»и устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлабки дақиқалар меҳмонлар устунлигида ўтди, бироқ биринчи бўлим охирида мезбонлар тезкор қарши ҳужумлардан икки бор фойдаланишди. 

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. «Истиқлол» гол уришга уринди, аммо «Қизириқ» ҳимояни мустаҳкам ушлашни уддалади.

Мавзуга оид