Жамият | 19:20 / 14.03.2017
25999
3 дақиқада ўқилади

Россиялик биологлар картошкани серҳосил қилиш йўлини топдилар

Россия Фанлар академияси биологлари картошканинг ҳосилдорлигини анча оширишнинг йўлини аниқладилар. Бунга картошкани кўпроқ ауксин – картошка туганаклари ҳужайраларини ўсишга мажбурловчи фитогормон ишлаб чиқаришга мажбурлаш билан эришиш мумкин. Бу ҳақда Plant Cell Reports нашридаги мақолада айтилган.

Ўсимликлар ҳаётини ҳайвонларники каби ўзига хос гормон-моддалар бошқариб, уларнинг турли ҳужайралар ва тўқималарга тушиши уларга қачон ўсиши, қачон гуллаши, ҳосил бериши ва бошқа муҳим вазифаларни бажариши кераклигини "айтиб туради". Олимлар ўсимликларнинг ўсишини тезлаштириш ёки уларни чўл ёки Арктика иқлимига мослаштириш учун бундай гормонлар ва улар билан боғлиқ генларни топишга ҳаракат қиладилар. 

Ўтган йили Россия Ўсимликлар физиологияси институти олимлари ва уларнинг Россия Фанлар академияси биоорганик кимё институтидан ҳамкасблари туганаклари ҳужайралари ауксин – ўсимликлар ўсиши гормони ажратиб чиқарувчи ген-модификациялашган картошканинг илк навини яратдилар. Бу геннинг молекулаларини йиғишга жавоб берувчи ген ўсимликларда ауксин ёрдамида саратон келтириб чиқарувчи экзотик бактериялар ДНКсидан ажратиб олинди. 

Олимлар бу картошка навининг ҳужайралари иши қандай ўзгарганини ўрганиб чиқишди ва картошка ҳосилдорлиги ҳақиқатан ҳам ошганлиги ва бу ўсиш нима билан боғланганини текшириб кўришди. Бунинг учун олимлар оддий ва трансген картошкаларнинг ҳужайраларида қандай гормонлар борлигини таққослашди ва улар пробиркада катта миқдорда ауксин ва унинг акси – ҳужайралар бўлиниши гормони бўлган цитокинин пайдо бўлишига қандай муносабат билдиришини кузатдилар.

Аниқланишича, картошка ҳужайраларида бу икки гормоннинг нафақат даражаси, балки ҳужайралар бу гормонлар молекулаларининг пайдо бўлишига қандай жавоб берганлари ҳам турлича бўлган. Трансген картошкада бошқа гормонларга реакция ўзгармаган.

Айнан шу ҳолат картошканинг ҳосилдорлигини айнан ауксин гени қўшилиши оширганини тасдиқлаган.

Олимларнинг умид қилишларича, бу картошка нави ҳамда ауксин ва цитокинин ўсимликлар ҳужайралари ўсишини бошқаришининг кейинги ўрганилиши картошка ва қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг жуда тез ўсувчи ёки энг оғир об-ҳаво шароитларига ҳам бардошли янги навларини олишга имкон беради.

Мавзуга оид