Жаҳон | 15:04 / 17.03.2017
6832
2 дақиқада ўқилади

Руминия собиқ президенти: Сизда озгина бўлса-да соғлом фикр бўлиши керак

Руминиянинг собиқ президенти Ион Илиеску мамлакат бош прокуратурасида 1989 йил декабрь ойида бўлган инқилоб бўйича гувоҳ сифатида кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Agerpres агентлиги хабар қилмоқда.

Икки соатлар давом этган тергов жараёни якунлангач, 1990-1996 ва 2000-2004 йилларда икки бор мамлакатни бошқарган давлат бошлиғи, уни кутиб турган журналистлар билан учрашди. Илиескунинг айтишича, у прокурорлар билан "дўстона суҳбатлашган". У мазкур инқилобда инсонларнинг ўлимида ўзингизни айбдор ҳис қиласизми, деган саволга Илиеску шундай жавоб берди: "Нимада айбдор? Руминия инқилобида? (...) Сизда озгина бўлса-да соғлом фикр бўлиши керак".

1989 йил декабрида 1967-89 йиллар давомида мамлакатни бошқарган Николай Чаушеску тузумини ҳимоя қилган ва тоталитар тузумга қарши чиққан халқ ҳамда унинг тарафига ўтган армия ўртасида жанглар рўй берди. Мамлакатдаги исён ва халқ қўзғолонларини бостиришга уриниш чоғида 709 киши ўлдирилган, 2 мингдан ортиқ одам яраланган эди. Шу билан бирга, ўша вақтдаги президентни ҳимоя қилганлардан ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Шу пайтга қадар, уларнинг кимлиги номаълумлигича қолмоқда. 

Мавзуга оид