Фан-техника | 16:33 / 24.03.2017
22011
3 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг ноёб 9 автомобиль концепти

Business Insider нашри 2017 йилда тақдим этилган энг ўзига хос автомобиль концептларини бир ерга жамлади. Қуйида бу ҳақдаги маълумот тақдим этилади.

Fiat Chrysler

CES 2017 кўргазмасида Fiat Chrysler компанияси миллениалдаги электромобил концептини тақдим этди.

Машина батареянинг бир қувват олган ҳолатида 400 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтиши мумкин. Концепт тез қувватлантириш станциясида энергия захираси 50 фоизини 20 дақиқада тиклаши мумкин.

Автомобиль лидар, датчиклар ва сенсорлар билан жиҳозланган, улар ҳаракатланишнинг ҳайдовчисиз режимини қўллаб-қўллатлайди – бироқ бу фақатгина йўл инфратузилмаси объектларида рўй бериши мумкин.

Rinspeed Oasis

CES кўргазмасида тақдим этилган яна бир концепт – салонида "боғ" бўлган Rinspeed Oasis.

Боғ автомобиль олд ойнаси тагида жойлашган. Муҳандислар тахминича, у машинада тоза ҳавони юзага келтиради.

Oasis Harman катта дисплей ва овоз ҳамда имо-ишоралар билан бошқариш мумкин бўлган интерфейс билан жиҳозланган. Муҳандислар автомобиль райдшеринг учун ишлатилади деган фикрда: улар машина билан бирга йўлдошни танлаш учун иловани ҳам тақдим этишди.

Honda NeuV

Honda NeuV – ўзини-ўзи бошқарувчи электромобиль. Муҳандислар сўзларига кўра, у “инсон ҳис-туйғуларини” ўқиши ва шундан келиб чиққан ҳолда бошқарув услубига ўзгартириш киритиши мумкин.

Компания концептнинг техник деталларига ойдинлик киритмаган.

Volkswagen

2017 йилда Volkswagen ўзининг классик микроавтобусининг юқори технологияли версиясини тақдим этди.

Автомобиль бир бора қувватлантирилган батареяда 430 км.ни босиб ўтиши мумкин. Микроавтобус лидар, датчиклар, ультратовушли сенсорлар билан жиҳозланган.

Toyota Yui

Япония ишлаб чиқарувчиси концепти Yui шахсий ёрдамчиси билан жиҳозланган, у ҳайдовчи билан мулоқот қилиши, унинг кичик топшириқларини бажариши ва автомобилни бошқариши мумкин.

Toyota салонида экранлар йўқ – фақатгина проекцион дисплей мавжуд.

BMW

BMW муҳандислари ўз эътиборларини автомобиль ички қиёфаси у автоном бўлганидан сўнг қандай ўзгаришига қаратишган.

Масалан, улар машина салонида китоб жавонлари ва катта телевизорни жойлаштиришди.

Nissan VMotion

Nissan VMotion седани концептини Детройтдаги автошоуда намойиш этди. 

Автомобиль автострадаларда автоном бошқариш тизими билан жиҳозланган.

Citroen C-Aircross

Citroen C-Aircross концепти салонида рангли проекцион дисплей асбоблар панели ўрнида ишлатилади.

Ён томондаги ойналар ўрнига эса камералар ўрнатилган.

Volkswagen Atlas

Volkswagen йўлтанламаси концепти ўзига томдаги юк контейнерини ҳам қамраб олган, у ўз ҳажмини ҳайдовчи талабларидан келиб чиқиш ўзгартириши мумкин.

Volkswagen Atlas учта ўриндиқлар қатори билан жиҳозланган.

Мавзуга оид