Жамият | 08:00 / 25.03.2017
11602
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёлнинг ошқозонида қўзиқоринлар ўсиб чиқди

Хитойлик жарроҳлар антиқа операция ўтказишди. Гап шундаки, улар 50 ёшли аёлнинг ошқозони ва ичагидан у ерда ўсиб чиққан қўзиқоринларни олиб ташлашларига тўғри келган.

Хитойлик аёл қуритилган қўзиқоринларни истеъмол қилишни хуш кўрган. У қўзиқоринларни талаб қилингандек, термик ишлов бермасдан ёки қовуриб олмасдан тановул қилган. Аёл қорнида оғриқ сезгандан кейин шифокорларга мурожаат қилган.

Шифокорлар аёлни текширишганда унинг организмида қўзиқоринлар колонияси ўсиб чиққанини аниқлашган. Қўзиқоринларнинг узунлиги 7 см гача етган.

Операция муваффақиятли ўтказилган. Ҳозирда аёлнинг ҳаёти хавф остида эмас, деб хабар бермоқда The Sun нашри. 

Мавзуга оид