Жаҳон | 08:00 / 17.10.2018
15710
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дунёдаги энг катта организм аниқланди

Фото: Wikimedia Commons

Олимлар 37 гектар майдонни эгаллаган Мичиган тўнка қўзиқоринини аниқлаб, кўк китни сайёрамиздаги энг катта жонзот номидан “маҳрум қилишди”.

Америкалик олим Мэтью Тауб Мичиганнинг Юқори яриморолида ўсувчи Мичиган тўнка қўзиқоринининг улкан танасини таҳлил қилиб, у ёш ва ўлчами бўйича бунгача ҳисоблаб келингандан анча катталиги ҳақидаги хулосага келди.

Охирги маълумотларга кўра, ўрганилган қўзиқорин танаси ер остида яширилган бўлиб, 37 гектар майдонни эгаллайди ва оғирлиги 400 тоннага яқинни ташкил қилади. Унинг ёши эса 2,5 минг йилни ташкил қилиши мумкин. 

Кўк китнинг узунлиги 30 метрга, оғирлиги эса 100 тоннагача етиши мумкин.

Мавзуга оид