Исроил компанияси биринчи бўлиб автоматлаштирилган дрон яратганини маълум қилди
Исроилнинг авиатехника ишлаб чиқарувчи Airobotics компанияси фойдали юкни олиб юриш имкониятига эга, дунёдаги биринчи автоматлаштирилган дронни яратиш дастурини маълум қилди. Бу ҳақда "Военное обозрение" журонали хабар бермоқда.
Компания Optimus деб номланган, максимал тезлиги 36 км/соат бўлган ва ярим соат ичида бир килограммлик юкни ташиш имкониятига эга дронни яратди.
Компанияда таъкидланишича, у ушбу дрон ҳақиқатан ҳам оператор иштирокисиз вазифаларни бажара олувчи дунёдаги биринчи дрон эканлиги ҳақида сертификат олган.
Дроннинг оғирлиги 7,5 кг бўлиб, унга дастурий таъминот ташувчиси ва док-станция илова қилинади. Дастур орқали дронга юборилувчи сигналлар у ёки бу вазифани бажаришда оператор вазифасини амалга оширади. Дастурнинг сегментларидан бири навигацион тизимидир.
Дронни фото ва суратга олиш қурилмаси, турли датчик ва ҳаттоки лазер билан жиҳозлаш мумкин. У, шунингдек, кутилмаган вазиятда ерга қўниш учун кичик парашют билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
15:21
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024