Фан-техника | 19:28 / 06.04.2017
12277
1 дақиқада ўқилади

Galaxy S8 қурилмаси iPhone 7'дан мустаҳкам бўлиб чиқди

TechRax номли YouTube-канали муаллифи Samsung 'нинг сўнгги смартфони устида краш-тест ўтказиб, Galaxy S8  ва iPhone 7 қурилмалари мустаҳкамлигини синаб кўрди. Роликда смартфонни 1,5 метр баландликдан бетон қопламага ташлаганда нима рўй бериши намойиш қилинади. 

Ерга тушган икки телефон ҳам жиддий талофат кўрмаган,  бироқ экран қисмини ерга қаратиб ташланганда, iPhone 7 экрани дарз кетган, Galaxy S8 дисплейининг эса фронтал панель бурчакларига бироз зиён етган, холос. Бундан ташқари, iPhone 7 дарз кетганидан кейин ёқилмаган, унинг рақиби эса ўз функцияларини бажаришда давом этган. 

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S8 ва S8 Plus смартфонларини 29 март куни Нью-Йоркдаги тақдимотида намойиш қилди. 

Мавзуга оид