Жаҳон | 09:32 / 09.04.2017
29986
2 дақиқада ўқилади

NI Трамп Сурияга зарба бериш билан нималарни йўқотгани ҳақида фикр билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга ракета зарбаси бериб, унинг номзодини сайловларда қўллаб-қувватлаганлардан кўпчилигининг норозилигини келтириб чиқарди. Бу ҳақда The National Interest нашри журналисти Дэниэл Маккарти ёзмоқда.

Трампнинг консерватор сиёсатчилар Рон Пол ва Патрик Бьюкенен атрофида бирлашган кўплаб тарафдорлари ундан юз ўгирдилар. Трампни қўллаб-қувватловчи асосий ресурслардан бири бўлган Breitbart сайти шарҳловчилари ҳам Трампнинг бу қароридан ранжидилар. Трамп ўз тарафдорлари ишончини йўқотмаган бўлса-да, бироқ бундай бўлиши унга хатар солмоқда, деб айтмоқда журналист.

Ўнг сайловчилар Трампдан иммиграцияни чеклаш ва Яқин Шарқдаги урушларда иштирок этишдан воз кечишни кутгандилар, бироқ Трамп бу ваъдаларини бажармаяпти. Бироқ журналистнинг айтишича, Трампда Сурияга зарба бериши билан сенаторлар Жон Маккейн ва Линдси Грэм каби янги тарафдорлари пайдо бўлди. 

Трампда сиёсатчига зарур бўлган "мустаҳкамлик захираси" деярли йўқ, у АҚШнинг охирги президентларидан энг номашҳури ҳисобланади. Маккартининг фикрича, сайловолди кампанияси ва инаугурация вақтида Трампга тарафдорларининг мустаҳкам ядроси қўллаб-қувватлови ёрдам берган ва Маккейн стратегиясини афзал билиб, ўз тарафдорларини ранжитиш унча онгли сиёсий қадам ҳисобланмайди.

Муаллифнинг айтишича, президент сайловчилар томондан оммавий қўллаб-қувватланиши учун биринчи навбатда совуққонликни сақлаши ва эътиборини АҚШ манфаатларига қаратиши лозим.  

Мавзуга оид