Спорт | 13:17 / 15.04.2017
6875
2 дақиқада ўқилади

Юлиан Дракслер: Ўзил «ПСЖ»га ўтиши керак

«ПСЖ» футбол клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ўз дўсти ва ҳамюрти Месут Ўзил Париж клубига ўтса, бундан фақат хурсанд бўлишини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Ўзил айни дамда «Арсенал» футболчиси ҳисобланади.

«Ҳа, мен дўстимни бу ерда кўришдан хурсанд бўлардим, сабаби Месутнинг «Арсенал» билан шартномаси деярли якунланди, яна бир йил қолди. У ажойиб футболчи, менга у билан термада бирга ўйнаш ёқади, ҳамда мен Ўзил билан „ПСЖ“да ҳам бирга тўп суришни истардим. Биз доимий равишда мулоқотдамиз. Мен унга: «ПСЖ»га кел» дейман. У эса кулади, сабаби бир йил аввал унинг ўзи мени „Арсенал“га чақирганди.

Режалари қандай эканини билмайман, бироқ уни бу ерда кўришдан фақат хурсанд бўлардим, сабаби у ажойиб ўйинчи ва жуда яхши инсон», - дея айтиб ўтди Дракслер SFR Sport эфирида.

Мавзуга оид