Хитойда Ўзилнинг номи интернет қидирувлардан ўчирилди, расмий ОАВларда у ҳақда ёзиш тақиқланди
Хитойда «Арсенал» футболчиси Месут Ўзилга нисбатан норозилик кайфияти кучаймоқда.
«The Telegraph»нинг хабар беришича, Лондон клуби раҳбарияти Ўзилнинг фикри учун расман кечирим сўрамагунча, Хитойнинг расмий ОАВларида «Арсенал» ҳақида маълумот бериш тақиқланган.
Бундан ташқари, Ўзилнинг Хитойдаги ижтимоий тармоқларида саҳифалари блок қилинган, 30 минг нафар мухлисдан иборат «М10» фан-клуби ҳам тарқатиб юборилган. Хитой ҳукумати маҳаллий интернет қидирувлардан германиялик футболчининг исм-шарифини ўчириб ташлашни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» яримҳимоячиси интернет орқали Хитой ҳукуматининг мамлакат шарқидаги миллионлаб уйғурларни қийноққа солаётганини қаттиқ қоралаганди. «Арсенал» клуби бу футболчининг шахсий фикри эканлигини айтиб, унга қўшилмаслигини билдирганди. Шунга қарамай, Хитойда Англия Премьер-лигаси доирасидаги «Арсенал» - «Манчестер Сити» (0:3) ўйини трансляцияси маҳаллий телеканал эфиридан олиб ташланганди.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023