Жаҳон | 19:32 / 20.04.2017
20011
2 дақиқада ўқилади

Азимовнинг акаси унга кўрсатма берганини тан олди

Фото: © РИА Новости

Петербург метросидаги портлаш ташкилотчиси сифатида қўлга олинган Аброр Азимовнинг акаси Акрам Азимов укасига кўрсатма берган.

«Тергов вақтида Азимов укаси билан биргаликда портлашга олиб келувчи ҳаракатларни содир этганини тан олди. У укасига кўрсатма берган»,— дея Москва судидаги ўқилган тергов баённомасидан иқтибос келтирган «РИА Новости». Шу билан бирга Акрам Азимов терактга алоқадорлигини рад этган.

Эндиликда у ҳибсга олиниши мумкин.

Акрам Азимов 19 апрель куни аввалига Қирғизистондан Россияга депортация қилинди. У кўп ўтмасдан Москвада ФСБ ходимлари томонидан қўлга олинди. У теракт ташкилотчилиги учун сарфланган маблағни етказиб беришда гумон қилинмоқда. Бу терактга халқаро террорчи гуруҳлар алоқадорлиги айтилмоқда.

17 апрель куни Акрам Азимовнинг укаси Аброр Азимов ҳам Москвада қўлга олинганди. У Петербургдаги теракт ижрочилигидаги асосий гумондор Акбаржон Жалиловни терактга тайёрлагани гумон қилинган.

ФСБ томошаси. Азимов Ўшда қўлга олинган, кейин Москвада бошқатдан қўлга олинган

Мавзуга оид