Жаҳон | 19:45 / 24.04.2017
7655
2 дақиқада ўқилади

Олланд Ле Пен сайловнинг иккинчи турига ўтганидан хавфсирамоқда

Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланд президентлик сайловларининг биринчи тури натижалари бўйича фикрларини билдириб ўтди.

Сайловдан кейинги кунда махсус чиқиш қилган президентнинг фикрича, «Миллий фронт» партияси раҳбари Марин Ле Пен иккинчи турга ўтгани Франция учун «хавф туғдиради». 

23 апрель куни бўлиб ўтган сайловларда Макрон 23,75 фоиз, Ле Пен 21,53 фоиз овоз тўплади. Шу тариқа улар 7 майда президентлик курсисини эгаллаш учун ўзаро курашни давом эттирадиган бўлди.

Президентнинг фикрича, ўта ўнг кучлар «Францияни террор таҳдидлари қаршисида бўлиб юборган ва фуқароларнинг эркинликларини таҳдид остида қолдирган».

«Иккинчи турда ўта ўнг кучларнинг бўлиши жиддий хавф ва бу хавфга тайёрланиш, тўғри танловни амалга ошириш керак.

Агар Марин Ле Пен президентликка сайланиб, ўз дастурини ҳаётга татбиқ этадиган бўлса, французларнинг ҳаёти оғирлашади», — деган президент.

У 7 май куни ўтказиладиган иккинчи турда «Маршда» ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон учун овоз беришини маълум қилган.

 

Эмманюэль Макрон қадриятларимизни ҳимоя қила олади ва оғир даврда французларни бирлаштира олади. Мен унга овоз бераман», — деган Олланд.

Мавзуга оид