Жаҳон | 19:41 / 25.04.2017
5338
1 дақиқада ўқилади
Сенегалда 17 киши ҳалок бўлди, мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди
Сенегал марказий қисмида қайиқ тўнтарилиб кетгани туфайли камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 40 нафари жабрланди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс маҳаллий ОАВга асосан хабар берди.
RFM радиостанцияси маълумотига кўра, ҳодиса Беттенти қишлоғи яқинида рўй берди. Балиқ овловчи қайиқда ўша пайт камида 60 киши бўлган. Жабрланганларга маҳаллий тиббий пунктда ёрдам кўрсатилди.
Сенегал президенти Маки Салл уч кунлик мотам эълон қилди.
Агентлик маълумотига қараганда, Сенегалнинг марказий минтақаси бир неча кичик ороллар ва қишлоқлардан иборат. Аҳоли эса аксарият ҳолларда ҳаддан ташқари кўп одам чиқиб олган қайиқларда ҳаракатланади.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
08:10 / 06.09.2024