Жаҳон | 12:48 / 26.04.2017
12056
2 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп: «Ёлғон маълумотларга эмас, менга ишонинг»

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг Мексика билан чегарасида қурилиши мўлжалланган девор ҳақида фикрини ўзгартирмаганини таъкидлади.

Президент ёлғон ахборотларга ишонмаслик керак эканини, бу девор мамлакат фойдасига ишлашини айтган.

«Ёлғон маъуломотлар тарқалиб кетишига йўл қўйманг ва менга ишонинг. Девор борасида фикримни ўзгартирганим йўқ. У қурилади. Бу девор наркотик моддалар ва одам савдосига қарши курашда бизга ёрдам беради»,- деб ёзади Трамп твиттердаги саҳифасида.

 

Бу хабарга муносабат билдирганлар орасида ҳар хил фикрларни учратиш мумкин. Хусусан Holly #TheRеsistаnsе номли аккаунт шундай деб ёзади: «Мексика бу лаънати девор учун пул тўламайди. Шундай экан биз ҳам».

Бу гапга қуйидаги карикатура ҳам илова қилинган. Унда Трамп Мексика билан чегарадаги деворни «Озодлик» ҳайкалини бузиб қураётгани тасвирланган.

Девор қурилиши ҳақида гапирганида дастлаб Трамп у Мексика ҳукумати томонидан молиялаштирилишини айтганди, лекин мексикаликлар бунга рози эмас. Шу сабаб ҳозирча бу улкан қурилиш қайси пулга амалга оширилиши аниқ эмас. Яна бир таъкидлаш керак бўлган жиҳат шундаки, юқоридаги 60 мингга яқин ўқувчисига эга аккаунт «шапка»сида Ҳиллари Клинтоннинг Трампдан одам сони бўйича кўпроқ овоз олгани ҳақидаги статистика ёзилган. Яъни унда асосан Трампнинг сиёсатига қарши постлар ёзиб борилади.

Мавзуга оид