Спорт | 14:16 / 29.04.2017
8748
2 дақиқада ўқилади

Поветкин IBO рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди

Фото: ТАСC

Россиялик ўта оғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Поветкин, рейтинг жангларини ўтказмаётган бўлса-да, Халқаро бокс ташкилоти (IBO) рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда. 

Рейтингнинг биринчи ўрнида украиналик Владимир Кличко жой олган бўлса, учинчида болгариялик бокс устаси Кубрат Пулев бормоқда. Аввалроқ, Поветкин ушбу рейтингнинг учинчи ўрнида эди. 

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) Поветкинни ўз рейтингидан чиқариб юборган, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ҳатто боксчини ўз рейтингига қайтаришни рад этди. Бунга WBC "муваққат" чемпионлиги учун жанг олдидан 2016 йил 6 декабрда олинган допинг намунаси ижобий натижа бергани сабаб бўлди. Ўшанда, канадалик Бермейн Стивернга қарши Екатеринбургда ўтказилиши режалаштирилган бокс кечасидан аввал Поветкин допинг намунасидан остарин моддаси чиққан эди. 

2017 йил июнда Поветкинга нисбатан қўлланилган шартли дисквалификация поёнига етади. Бу эса, 2017 йил 1 июль куни режалаштирилаётган жанг олдидан у ҳеч қандай чекловга эга бўлмаслигини англатади. 

Мавзуга оид