Жаҳон | 19:08 / 02.05.2017
15348
1 дақиқада ўқилади

БАА Антарктикадаги музликни ўз қирғоқларига олиб келмоқчи

Фото: Fotolia / fotodeandre

БАА Фужайра амирлиги соҳилларига Антарктикадан музлик олиб келиш режалари борлиги ҳақида маълум қилди. У минтақадаги чучук сувнинг янги манбасига айланади, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Нашрнинг ёзишича, бу қадам минтақадаги иқлимнинг жиддий ўзгаришига олиб келиши мумкин, сабаби айсберглар совуқ ҳавоси ёғингарчиликлар сонининг ортишига олиб келиши эҳтимолга яқин.

Бундан ташқари, режага кўра, музликнинг эриши денгизга чучук сув тушишига туртки беради, ҳамда шу орқали экологик мувозанат ва биохилма-хиллик тикланади.

Шунингдек, айсберглар туристларни янада кўпроқ жалб этишга ҳам ёрдам беради.

Мавзуга оид