Ўзбекистон | 17:47 / 02.05.2017
13399
1 дақиқада ўқилади

Хорижга фарзанди билан бораётганлар учун ота ва она розилиги қайси ҳолларда зарур?

Хорижий мамлакатларга фарзанди билан дам олиш ёки саёҳатга чиқаётган ота ёки она (ажрашган) фарзанди учун ҳужжат тайёрлаш чоғида ота ва онанинг бирдек рухсатини олиши шарт эмас. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Улуғбек Тошхўжаев шу ҳақда маълум қилди. 

Улуғбек Тошхўжаев. Фото: Кун.uz

Унинг айтишича, бунинг учун таълим муассасаси томонидан имзоланган махсус анкета, хорижга олиб чиқилаётган боланинг белгиланган тартибдаги фотосурати ҳамда унинг паспорти (travel document)ни тақдим этиш зарур бўлади. Доимий чиқиб кетилаётган бўлсагина, боланинг икки ота-онаси розилиги талаб этилади. Тошхўжаевнинг аниқлик киритишича, агар кимдир (ички ишлар идораси ходими) хорижга дам олишга чиқиб кетаётган бола учун ота ва она розилигини бирдек талаб қилаётган бўлса, бу қонунга зиддир. 

Мавзуга оид