Хитойда туннел қурилишида 12 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида темир йўл туннели қурилишида юз берган фавқулодда вазият оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда 3 май куни China News Service ахборот агентлиги.
Фалокат 2 май куни Бицзе шаҳар округидаги Дафан уездида тезюрар темир йўл туннели қурилиши ишлари вақтида юз берди. Воқеа туннелда газ портлаши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатида 12 киши жароҳат олган ва яна 12 киши туннелда қамалиб қолган.
Охирги маълумотларга кўра, 3 май эрталабга келиб қутқарув-қидирув операцияси якунланди. Қутқарувчилар қамалиб қолган 12 нафар қурувчининг жасадини аниқлашган. Қутқарув операциясида умумий ҳисобда 2 минг киши қатнашган.
Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
16:57 / 22.09.2024