Эрондаги шахта портлашида ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди
Эроннинг Гулистон вилоятидаги кўмир шахтасида метан газининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ 21 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Озодшаҳр яқинидаги кўмир шахтасида портлаш 3 май кундузи юз берди. Fars ахборот агентлигининг маълум қилишича, портлаш вақтида шахтада 500 киши бўлган. Портлаш ишчилар смена алмашаётганда содир бўлган. Аввалроқ Эрон тез тиббий ёрдами бошлиғи Пир Ҳусайн Қуливанд вайроналар остида камида 90 киши борлигини маълум қилганди.
Эрон меҳнат вазири Али Робийнинг Tasnim ахборот агентлигига маълум қилишича, портлаш оқибатида 35 кончи ҳалок бўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра 30 дан кўпроқ одам жароҳат олган ва шифохоналарга етказилган. Аввалроқ 69 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
19:06 / 22.12.2024