Ўзбекистон | 23:10 / 12.05.2017
52859
2 дақиқада ўқилади

Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси номи ўзгартирилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилишича, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилган. 

Ўзбекистон Президенти 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонини имзолаган. 

Унга мувофиқ амалга оширилган чора-тадбирлар миграция, паспорт-виза тизими, фуқароликни қабул қилиш ва ундан чиқиш фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик, бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4117 сонли, 2009 йил 29 декабрдаги ПФ–4160 сонли ҳамда 2011 йил 05 январдаги ПФ–4262 сонли Фармонлари талаблари ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқароларимиз ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг аксарияти биометрик паспорт билан ҳужжатлаштирилди.

Мавзуга оид