Жамият | 17:35 / 20.05.2017
11633
4 дақиқада ўқилади

EKOPEN ​ўзининг ребрендинги ва янги иш модели тақдимотини ўтказди

2017 йил 19 май куни Radisson Blu Tashkent меҳмонхонасида Ekopen компаниясининг ребрендинги, яъни янги логотипнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, маросимда мижозлар ва ҳамкорлар билан ишлашнинг янги услубдаги модели ҳам таништириб ўтилди.

Янги логотип

Янги логотип тадбир иштирокчиларининг эътиборини жалб қилди. Янги логотипнинг асосий ранглари сифатида тўқ кўк, яъни индиго, ҳамда олов ранглар танланди. Ушбу иккита бир бирига контраст ранглар уйғунлиги ўзига хос фалсафага эга.

Олов ранг – кун ва ёруғликни ифода этса, индиго эса, аксинча – куннинг қоронғи қисмини ифода этади. Олов ранг, шунингдек, аввалги логотипнинг асосий ранги бўлганлиги учун истеъмолчилар тасаввурида чуқур муҳрланиб қолган. Шу боис, қурилиш тушунчаси билан боғлик бўлган олов ранг компаниянинг янгиланган асосий ташқи визуал элементи бўлиб қолаверади.

Пазл

Саҳна ёнида жойлашган пазл кўринишидаги геометрик элемент эса компаниянинг ўз ҳамкорларини ҳурмат қилиши ва улар билан мустаҳкам муносабатларга эга катта оила мисолида эканлигини англатади.

Тақдимот давомида компания раҳбари ва асосий ҳамкорлар мана шу пазлни бирма-бир териб чиқишди ва бир бутун бўлган “Экопен” сўзини яратишди.

Янгича иш юритиш модели

Тадбир давомида компания раҳбарияти ва унинг ходимлари йиғилганларга компаниянинг Б2Б ва Б2C сегментлар билан янада такомиллашган иш юритиш модели ҳақида сўзлаб ўтишди.

Компания ўз фаолиятига бир неча ўзгаришларни ҳам маълум қилди. Улар қаторида бутун Ўзбекистон бўйлаб франчайзинг савдо нуқталари асосида дистрибюторлик тармоғини барпо этиш, тўғридан-тўғри буюртмалар олиш учун мўлжалланган ички колл-марказнинг фаолиятини ташкиллашитириш, мижозлар ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган ягона ахборот базасини яратиш, мижозлар ва ҳамкорлар фойдаланишлари учун мобил иловани ишлаб чиқиш, мижозлар билан узлуксиз алоқада бўлиш ва фикр алмашиниш учун мўлжалланган СММ-қўллаб-қувватлашни кучайтириш кабилар бор.

Экспозитциялар

Тадбир сўнггида компаниянинг янги қарашларини ўзида акс эттирувчи реклама ролиги меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Расмий қисм ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган суҳбатдан сўнг барча ажойиб экспозицион майдонга таклиф қилинди. Иштирокчилар ва меҳмонлар бу ерда маҳсулот турларини намойиш этувчи шоу-рум, ҳақиқий дераза кўринишидаги фото ҳудудни кўздан кечиришди ва ўз суратлари тагига дил изҳори ҳамда тавсиялар қолдиришди.

Азиз Аҳмаджонов, лойиҳа раҳбари:

“Биз дераза профилларини ишлаб чиқариш саноатида рўй бераётган ўзгаришлар ва таклифларни астойидил ўрганиб чиқдик. Аҳолининг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ўсиб бораётган бир пайтда, кичик ва хусусий бизнес эгалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш усули янги стратегиямиз негизини ташкил этиши лозимлигини англадик. Бундай ёндашув ҳатто, энг талабчан мижозимиз истакларини қондириш сари ишлаб чиқаришнинг ҳар бир поғонасини янада яхшилашга туртки бўлади”.

Маълумот ўрнида: "EKOPEN​" МЧЖ қўшма корхонаси дераза ишлаб чиқариш бозорининг турли сегментлари учун Ekopen​ савдо белгиси остида ПВХ профилларини ишлаб чиқарувчи компаниядир. Ekopen​ маҳсулотларининг қулайлигини, узоқ вақт хизмат қилишини, енгил фойдаланилишини Ўзбекистон аҳолиси юқори баҳолайди.

“Ekopen​” савдо белгисининг пластик ром ва эшиклари Европа маҳсулотлари сифатига мосдир. Компания ламинатланган профилли деразанинг чидамлилиги ва кўринишининг эстетиклигига 25 йилгача кафолат беради.

Мавзуга оид