Жаҳон | 18:38 / 21.05.2017
39018
1 дақиқада ўқилади

Генерал Дўстум Туркияга учиб кетди

Фото: AFP

Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Абдул Рашид Дўстум мамлакатни тарк этиб, Туркияга парвоз қилди. «Толо» телеканали Дўстумнинг яқинларига асосланиб хабар беришича, вице-президент Афғонистонни қариндошлари босими остида тарк этган. Гап шундаки, у хорижда даволаш муолажасини ўташи керак бўлган.

Ҳукумат доирасидаги манбанинг матбуотга маълум қилишича, генерал Дўстум Туркияга жума куни кечқурун учиб кетган.

Бундан аввал ОАВда Афғонистон ислом республикаси (АИР) президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўз ўринбосарини мамлакатдан ташқарига чиқариб юбормоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, афғон етакчиси мазкур масалани турк ҳамкасби Тоййиб Эрдўған билан икки марта муҳокама қилган. Дўстумни олиб кетгани ҳатто Туркия самолёти ҳам йўлланган, бироқ биринчи вице-президент мамлакатни тарк этишдан бош тортган. 

Мавзуга оид