Қаршида автобус ҳайдаётиб, наркотик модда сотиб келган ҳайдовчи фош этилди
Яқинда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Аниқланишича, 50 ёшни қаршилаган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Рахимов (ҳуқуқбузарларнинг исми ва шарифи ўзгартирилган) гиёҳвандлик воситасини сотишда ўзига хос йўлдан фойдаланган. У Қарши шаҳридаги йўналишдаги автобуслардан бирини бошқариш билан бирга, иш жараёнида йўл-йўлакай “мижоз”ларига гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан ҳам шуғулланиб, гуёки “бир ўқ билан икки қўённи урди” қабилида иш юритган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида, Қ.Рахимовнинг яшаш хонадонидан хаммом томи ва девор устига ҳуфёна тарзда қоғозларга ўралган ҳолдаги ҳамда ўн икки дона гугурт қутиларига солинган, шунингдек ҳовлидаги иситиш тизими хонасининг яширин жойларига 2 газеталарга ўралган ҳолда ҳуфёна жойлаштирилган 153,2 граммдан иборат бўлган гиёҳвандлик моддаси аниқланди.
Шунингдек, тадбирда унинг доимий мижози бўлган фуқаро С.Қўлдошевнинг эгнидаги кийимининг чўнтакларидан уч дона гугурт қутиларига жойлаштирилган ва бир дона минг сўмлик купюрага ўралган ҳолдаги ҳамда унинг яшаш хонадонидан икки дона қоғоз бўлакларига ўралган оғирлиги 9 граммдан иборат гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт хулосаларига кўра, фуқаролар Қ.Рахимов ҳамда С.Қўлдошевлардан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситалари марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
08:45 / 20.12.2024
Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
23:26 / 18.12.2024
Тошкентда автобус ёниб кетди
21:02 / 26.11.2024