Жамият | 15:02 / 24.05.2017
7314
1 дақиқада ўқилади

Олимлар сайёра объектларининг янги турини кашф қилишди

Америкалик астрофизиклар сайёра объектларининг янги турини кашф қилишди ва уларга "синестиялар" номини беришди. Бу янги сайёралар ташқи кўринишидан эритроцитларга ўхшайди. Journal of Geophysical Research журналида шу мавзуга бағишланган мақола тақдим этилди

Олимлар дастлаб HERCULES номини берган махсус компьютер дастурини ишлаб чиқишди, сўнгра унинг ёрдамида ҳали кашф қилинмаган объектларни аниқлашга муваффақ бўлишди. 

Тадқиқотчилар дастур ёрдамида осмон жисми синестияга айланаётганини аниқлашди. Аксарият ҳолатларда икки айланма ҳаракат қилаётган осмон жисми тўқнашганда шундай ноёб объект шаклланади. 

Синестияларнинг давомийлиги тўғридан тўғри улар ташкил топган материя зичлигига боғлиқ. Вақт ўтгач, синестиялардан сайёра ва йўлдошлар ажралиб чиқади. 

Астрономлар тахминига кўра, ҳатто Ер ва ой ҳам узоқ ўтмишда 100 йилча синестия кўринишида бўлган.

Мавзуга оид