G7 мамлакатлари миграция сабабларини бартараф қилишга келишиб олишди
"Катта еттилик" аъзолари Италиянинг Таорминидаги саммитда мамлакатлардаги миграция муаммосини бартараф қилишга шароитлар яратиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олишди. Бу ҳақида РИА "Новости"да хабар берилди.
G7 аъзоларининг таъкидлашича, йирик кўламли миграция дунё трендига айланди, уни бошқариш халқаро ва миллий миқёсда мувофиқлашган ҳаракатларни талаб қилади.
"Биз шунингдек, қонуний, тартибли ва хавфсиз миграцияни таъминлаш учун давлатлар оқимларни бошқариш бўйича масъулиятни тақсимлаши кераклигини тан оламиз", - дейилди саммитда.
"Еттилик" мамлакатлари етакчилари мигрантларга ёрдамлашиш заруратини англаш билан бирга давлат раҳбарларининг ўз чегаралари устидан назорат қилиш ва қочқинлар қабул қилиш лимитларини белгилаш ҳуқуқини тасдиқлашди.
Мавзуга оид
18:22 / 24.12.2024
Россиядаги мигрант болаларга рус тили имтиҳони қачондан бошланиши белгиланди
17:05 / 24.12.2024
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
17:17 / 23.12.2024