Жаҳон | 20:05 / 29.05.2017
5938
2 дақиқада ўқилади

Фаластинда Рамазон ойида ажрашишлар тақиқлаб қўйилди

Фото: haberturk.com

Фаластин раҳбарияти Рамазон ойида ажрашишларни тақиқлаб қўйди. Бундай қарор Фаластин маъмурияти раҳбарининг ислом масалалари бўйича маслаҳатчиси, мухториятнинг бош судьяси Маҳмуд ал-Ҳишош томондан қабул қилинди.

Иорданнинг Ғарбий соҳилидаги барча шариат судьяларига йўлланган қарорда "эр-хотинлар орасида ажрашишларни, улар қандай кўринишда берилишидан қатъий назар, қайд қилиш тақиқланиши" зарурлиги айтилган. Ажрашишлар бўйича барча аризалар Рамазон ойининг тугашигача қабул қилинмайди. 

Ортга суриб бўлмайдиган жуда жиддий ҳолатлар бундан мустасно бўлади. Бунда эр ва хотиннинг иккиси ҳам оила ишлари бўйича маҳаллий комиссияга оила ришталари узилаётганининг сабаби тушунтирилган ва ажрашишни ортга суриб бўлмаслигига далиллар келтирилган ёзма ариза тақдим қилишлари керак бўлади.

Ал-Ҳишошнинг айтишича, бу қарор кўп йиллик тажриба ва маҳаллий шариат судларининг Рамазон ойидаги амалиётидан келиб чиқиб қабул қилинди. Ал-Ҳишошнинг тушунтиришича, кўпчилик мусулмонлар Рамазон ойида рўза тутишлари сабабли куннинг ёруғ қисмида таом тановул қилиш, сув ичиш, тамаки чекишда ўзларини чеклайдилар ва бунинг оқибатида "беқарорроқ" ҳолатда бўладилар. Айнан шундай вазиятда ажрашиш борасида кўплаб шошма-шошар қарорлар қабул қилинади.

Мавзуга оид