Интернетда Амир Олимхоннинг қизи сурати пайдо бўлди
Маълум бўлишича, Шукрия Рад Олимий интервью бериш ва ўз суратлари билан бўлишишни унчалик ёқтирмас экан. Бу анча тушунарсиз, сабаби аёл узоқ вақт давомида дунёнинг энг етакчи нашрларидан бирида журналист бўлиб ишлаган.
Шукрия Кобулда туғилган. Отаси – Саид Мир Олимхоннинг вафотидан сўнг, оддий афғон қизи каби ҳаёт кечирган. 1966 йилда Кобул университетининг журналистика факультетини тамомлаб, радиожурналист касбини эгаллаган, Афғонистон пойтахтидаги радиостанциялардан бирида сухандон бўлиб ишлаган. Германия, Ҳиндистон, Австралиядаги аёллар ва болалар дастурларида ижодкор сифатида меҳнат қилган. 1979 йилда Германия, кейинчалик Покистонга, шундан сўнг АҚШга кўчиб ўтган. 1982 йилдан бошлаб «Америка овози» радиостанциясида, дорий тилида эфирга чиқувчи студияда, 35 йил давомида ишлаган. Айни дамда Вашингтон яқинида истиқомат қилади.
Шукрия Раад Олимий 2002 йилда берган интервьюсида шундай деган: «Мен ҳар доим ҳамкасбларимга, микрофон олдида ўтирганингда, худди туққан онанг билан гаплашаётгандек ўзингни ҳис эт, дейман. Сабаби тингловчига чуқур муҳаббат ва ҳурмат бўлиши керак. Ҳаттоки сиз жилмайганингизда ҳам, кишилар сизни кўриши ва тинглаши мумкин».
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024