Жаҳон | 22:22 / 05.06.2017
23931
1 дақиқада ўқилади

Яна бир давлат Қатар билан алоқаларни узди

Фото:РИА Новости

Шарқий Африкадаги оролларда жойлашган Маврикий Республикаси бир қатор араб давлатларидан кейин террорчилик ва экстремизмни қўллаб-қувватлаши ва ўзга давлатларнинг ички ишига аралашуви учун Қатар билан дипломатик муносабатларни узишини эълон қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг "Ажил" янгиликлар портали маълум қилди.    

Портал маълумотларига кўра, Маврикий Қатар билан алоқаларни узган иккинчи ноараб давлати бўлди. Аввалроқ бунга Мальдив ҳукумати қарор қилганди.

5 июнда Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатарни террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорсизлаштиришда айблаб, у билан алоқаларни узганди. Сўнгра эса Ливиянинг шарқий қисми, Яман ва Мальдив ҳукуматлари ҳам Доҳа билан муносабатларга чек қўйишга қарор қилган.

Мавзуга оид