Ҳиндистонда оч қолган эчки минг долларлик купюраларни чайнаб юборди
Ҳиндистонлик фермер эчкисига ўз вақтида овқат бермагани учун қаттиқ пушаймон еди: оч қолган эчки умумий қиймати 62 минг рупийни (962 доллар) ташқил қилган 31 та купюрани чайнаб юборди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Воқеа Уттар-Прадеш штатидаги қишлоқда яшовчи Сарвеш Кумар Пал исмли фермер билан содир бўлган. Фермер 66 минг рупийга ғиштли уй сотиб олмоқчи бўлган ва барча пулни шими чўнтагига солиб қўйган.
Пал ваннада чўмилаётганда унинг оч эчкиси купюралар билан "тамадди қилиш"га қарор қилган. Эчки бунга шунчалик берилиб кетганки, 62 минг рупийлик банкноталарни чайнаб юборган.
Эчкининг бу "ҳашаматли тановулидан" кейин фермерда бор-йўғи 2 та 2 минг рупийлик банкнота қолган, бироқ улар ҳам яроқсиз ҳолда бўлган. Эчкининг бундай шумлигидан кейин тақдири не кечгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
21:39 / 13.01.2025
Хитой ва Ҳиндистон санкция остига тушган Россия нефт танкерларини қабул қилмади
18:35 / 08.01.2025
Ҳиндистонда фил фестивалга келган томошабинларга ҳужум қилди
20:14 / 02.01.2025
Ҳиндистон АҚШга тегишли мобил алоқа сунъий йўлдошини космосга учиради
16:36 / 30.12.2024