Жаҳон | 22:34 / 08.06.2017
53389
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қатарга нима учун ҳарбийлар юбормоқда?

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний мамлакатда бутун Яқин Шарқ хавфсизлиги учун Туркия қўшинлари жойлаштирилишини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Туркия парламенти бир кун аввал турк ҳарбийларининг Қатардаги базада жойлаштирилишига рухсат берувчи ва Қатар жандармериясини ўқитиш бўйича ҳамкорлик  ҳақидаги қонунни қабул қилган.

Ол Сонийнинг айтишича, миллий қўшинлар мамлакат билан содир бўлган жорий ихтилоф билан боғлиқ ҳеч қандай хатти-ҳаракатлар амалга оширмаган, уларнинг жойлашиш ўрни ўзгармаган.

Мавзуга оид