Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
Унинг сўзларига кўра, Сурия билан чегарада хавфсизликни таъминлаш Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан янги жангчилар ёлланишининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия курд гуруҳларида кўраётган таҳдидни бартараф этиш учун Анқара Сурия шимолидаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Times of Israel президентнинг бир гуруҳ журналистлар олдидаги нутқи ёзувига таяниб хабар берди.
«Биз Сурияда фаолият юритаётган террорчи ташкилотларини зарарсизлантириш вақти келганини кўрсатамиз. Буни чегараларимиз жанубидан келаётган таҳдидларнинг олдини олиш учун қиламиз. Террорчи ташкилотлар учун йўлнинг охири яқин. Минтақанинг келажагида террорчиларга жой йўқ. Террор ташкилоти КИП ва унинг бўлинмаларининг амал қилиш муддати тугади», деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Сурия билан чегарада хавфсизликни таъминлаш Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан янги жангчилар ёлланишининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.
КИП Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
8 декабр куни президент Башар Асад Сурияни тарк этди ва ҳокимият қуролли мухолифат қўлига ўтди.