Жаҳон | 16:40 / 11.06.2017
15542
2 дақиқада ўқилади

Эрон Қатарга озиқ-овқат етказиб бериш учун «ҳаво кўприги» ўрнатди

IranAir авиакомпанияси самолётлари 5та рейс орқали Қатар пойтахти Доҳага 450 тонна юк етказди. Бу ҳақда Al-Araby al-Jadeed эронликлар авиакомпанияси вакили Шарух Нушабадига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, рейслар кейин ҳам давом этади. Юкларнинг асосий қисмини мева ва сабзавотлар ташкил қилади.

Нашрнинг Tasnim агентлигига асосланиб хабар беришича, Эрон самолётлари Қатарга яна 350 тонна миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.

Қатар атрофидаги можаро 5 июнь куни бошланганди. Шу куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу давлатлар расмий Доҳани терроризмни қўллашда айблади. Кейинроқ Ливия, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари ҳукуматлари ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатди. Шунингдек бу можаро фонида қатор давлатлар Қатардан ўз элчиларини чақириб ола бошлаган.

Саудия Арабистони Қатар билан қуруқликдаги йўналишларни ёпган. Бу давлат орқали Қатарга кириб келадиган озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотлар ҳажми умумий импортда 40 фоизни ташкил қиларди.

Эрон Форс кўрфази давлатлари эмбаргосига учраган Қатарга озиқ-овқат етказишга тайёр

Мавзуга оид