Жамият | 17:15 / 11.06.2017
42859
2 дақиқада ўқилади

Космосдан Ерга икки бошли мутант-чувалчанг олиб тушилди

Фото: Junji Morokuma et al / Regeneration

Тафтс хусусий тадқиқот университети (АҚШ) биологлари Dugesia japonica чувалчангларини беш ҳафтага космик станцияга йўллади. Натижада тортишиш кучи бўлмаган жойда ва геомагнит майдонлар таъсири остида чувалчанглар кўпроқ жинссиз йўл билан ажралгани, биттаси эса ҳатто икки бошли мавжудотга айлангани маълум бўлди. Regeneration журнали шу тадқиқот ҳақидаги мақола билан бўлишди. 

Гап шундаки, жониворлар коинотга бош ва дум соҳасидан ампутация қилинган ҳолатда чиқарилган (Dugesia japonica қайта жонланишга қодир хусусиятлари билан машҳур). Улар қоронғу муҳитда, сув ва ҳаво тўлдирилган пробиркаларда сақланган. Шундан сўнг чувалчанглар 20 ой давомида Ерда туриб кузатилган. 

Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, беш йиллик фаолият давомида тажриба остидаги 15 минг чувалчангдан бирортаси ўзини бундай тутмаган. Бундан ташқари, мутантнинг икки боши ҳам олиб ташланган - уларнинг ўрнида эса (бош ва думнинг ўрнига) яна икки бош ўсиб чиққан. 

Мавзуга оид