Астрономлар Сомон йўли галактикаси марказида ноёб қўшалоқ юлдуз тизимини кашф этди
Бир-бирининг атрофида айланувчи ушбу юлдузлар Sagittarius A супермассив қора туйнуги яқинида жойлашган.
Астрономлар илк бор Сомон йўли марказидаги Sagittarius A супермассив қора туйнуги яқинида бир-бирининг атрофида айланувчи қўш юлдузларни аниқлади. Тақиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилди.
Аввалига олимлар ушбу объектларни оддий газ ва чанг булутлари деб ўйлаган, аммо кузатувлар давомида у қўшалоқ юлдуз тизими экани тасдиқланган.
«Таҳлилларимни хато деб ўйлаган эдим, аммо қўшимча кузатувлардан кейин барчаси аён бўлди: биз ушбу тўдадаги илк қўш юлдузни аниқладик. Қора туйнуклар биз тахмин қилганимиздек вайронкор эмас», — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Флориан Пейскер.
Европа жанубий обсерваториясининг (ESO) улкан телескопи ёрдамида тўпланган маълумотлар ушбу юлдузлар қарийб 2,7 миллион ёшда эканини кўрсатмоқда. Юлдузлардан бири Қуёшдан 2,9 баробар катта, иккинчиси эса унинг массасининг атиги 0,73 қисмини ташкил этади. Юлдузларнинг бир-бирини атрофида айланиш цикли 372 кунга тенг.
Қўш юлдуз тизими қора туйнукка яқин бўлишига қарамай, барқарор ҳолатда. Аммо миллион йилдан кейин қора туйнукнинг гравитацион таъсири юлдузларнинг ягона объектга бирлашишига олиб келиши мумкин.
«Кашфиётимиз галактика марказида ҳозирга қадар номаълум сайёралар борлигини тахмин қилиш имконини беради, чунки улар асосан ёш юлдузлар атрофида шаклланади. Афтидан, буларнинг аниқланиши — бу вақт масаласи», — дейди Пейскер.
Мавзуга оид
17:28 / 03.12.2024
Хитойда улкан айланма радиотелескоп қурилиши бошланди
13:48 / 02.12.2024
Уранда балиқ борми? Олимлар олис сайёрада ҳаёт бўлиши мумкинлигини айтмоқда
15:49 / 25.11.2024
Энг кичик астероид: у Ерга қачон ва қандай қулаган?
17:34 / 18.11.2024