Энг кичик астероид: у Ерга қачон ва қандай қулаган?
Астероид Ер атмосферасига кириб, парчаланишидан олдин олимлар унинг таркиби ва ўлчамини аниқлашга муваффақ бўлган.
Канаданинг Ғарбий университети ва АҚШнинг Лоуэлл обсерваторияси раҳбарлигида ўтказилган халқаро тадқиқотда олимлар Ерга яқин астероидларни ўрганишнинг инновацион комплекс усулини тавсифлади. Бу усул 2022 йил ноябр ойида юз берган метеорит ҳодисасига асосланган, ўшанда астероид парчалари Ниагара ҳудудига қулаганди.
Phys.org маълумотларига кўра, 2022 WJ1 астероиди Ер атмосферасига кириб, парчаланишидан олдин олимлар унинг таркиби ва ўлчамини аниқлашга муваффақ бўлган. Улар Аризонадаги телескопик кузатувлар натижаларини Western компаниясининг Southern Ontario Meteor Network камераларида ёзиб олинган видеотасма билан солиштирди. Видеода 2022 йил 19 ноябр куни осмонда учиб ўтган оловли шар акс этган.
Янги тадқиқот WJ1 ҳақидаги муҳим маълумотларни аниқлади, ушбу космик жисм кузатувлар тарихидаги энг кичик астероид ҳисобланарди. Унинг ўлчамлари 40 сантиметрдан 60 сантиметргача экани маълум бўлди.
Western метеорологик камералар тармоғи ёрдамида олимлар астероиднинг Лондон устидаги атмосферага кириб, Канаданинг Цент-Катаринс шаҳри яқинида йўқ бўлиб кетишини тасвирга олган. Кузатувлардан маълум бўлишича, астероид S-хондритлар тоифасига мансуб бўлиб, улар кремнийга бой тошли жисмлар ҳисобланади. Улар Қуёш тизимидаги энг қадимги жисмлар қаторига киритилади. Шунингдек, бу — Ерга тушадиган метеоритларнинг энг кенг тарқалган тури.
WJ1 бўлакларининг ҳаммаси ҳам сайёрамиз атмосферасида тўлиқ ёниб кетмаган бўлиши мумкин. Ниагара минтақасининг айрим аҳолиси унинг қисмларини излаган, бироқ қидирувлар натижасиз якунланган. Тахминий қулаш ҳудуди деярли бутунлай Онтарио кўлига тўғри келади.
WJ1 илк бор 2022 йил ноябр ойида Аризона штатининг Тусон шаҳридаги Catalina Sky Survey телескопи ёрдамида кашф этилган. Кўп ўтмай астрономлар бу объект уч соат ичида Ер билан тўқнашишини прогноз қилган. Бу муддат олимларга объектни ҳали коинотда вақти кузатиш учун етарли эди. Улар астероиднинг орбитасини аниқроқ ҳисоблаш мақсадида унинг жойлашуви ва ҳаракатини қайд этишга улгурган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024