Фан-техника | 11:30 / 16.06.2017
12262
2 дақиқада ўқилади

Audi келажак муқобил автомобили салонини намойиш қилди

Германиянинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси тўлиқ мустақил ҳаракатланадиган йирик электрокарнинг интерьери концепциясини намойиш қилди. 

Audi компанияси келажак муқобил электрокарининг интерьерини Long Distance Lounge деб номлаган. Бу ҳақда CNET нашри хабар қилмоқда

Long Distance Lounge концепциясини ишлаб чиқиш билан Audi фирмасининг интерьерлар бўйича бош мутахассиси Энцо Ротфусс шахсан шуғулланган. Келажак автомобили ўз ўлчамлари бўйича узун базали A8 седанига мос келади. Бунда, компаниянинг Ингольштадтдаги заводига ташриф буюрган CNET ходимига кўра, салонда жой кўп. Бунга одатдаги мотор бўлимининг бўлмагани имкон берган. Электрокар интерьери «бешинчи авлод» муқобил машинасига мос келади — унинг ичида рул чамбараги ва педаллар йўқ. Чунки, машина бошқарувига сунъий ақл жавоб беради. 

Автомобилга ягона катта эшик орқали кирилади. Унинг поли ёғочдан ишланган бўлиб, уни тозалашга вибрацияли генератор қўлланилади. Зарралар ва чанглар салоннинг чеккасига тўпланади, уни махсус чангютгич тортиб олади. 

Интерьер чекланмаган шаклларга кириш имконига эга. Ўриндиқлар олдинга ҳаракатланиб, ўз ўқи атрофида айлана олади. Йўловчига муносиб ҳолат танланганида магнитлар ёрдамида мустаҳкамланади. Салонда, шунингдек, кўплаб TFT-дисплейлар мавжуд. Улар ички сенсорлар ва камералар воситасида ҳар бир йўловчига мос равишда созланади. 

Audi компанияси 2017 йил сентябрь ойида янги авлод A8 седанини тақдим этади. У учинчи даражади муқобил бошқарув тизимига эга бўлган ва серияли ишлаб чиқариладиган илк автомобиль бўлади. Машина мустақил автотураргоҳга жойлаша олишидан ташқари соатига 60 км тезликда ҳаракатлана олади. Бироқ, транспорт воситасида ҳайдовчининг бўлиши талаб этилади. Айрим ҳолларда, тизим ҳайдовчидан бошқарувни ўз ихтиёрига олишни сўраши мумкин.

 

Мавзуга оид