Фан-техника | 19:10 / 21.06.2017
7486
1 дақиқада ўқилади

Google Glass учун сўнгги уч йилдаги илк янгиланиш чиқди

Google Glass қўшимча реаллик кўзойнаклари уч йил ичида илк бор XE23 рақамли “прошивка”нинг янгиланишини олди. Апдейт тафсилотлари маҳсулотни қўллаб-қувватлаш сайтида эълон қилинди.

“Прошивка” томонидан қўшилган ягона янгилик - Bluetooth-клавиатура каби симсиз киритиш қурилмаларининг ишлашидир. Шунингдек, янгиланиш хатоларни тўғирлайди ва ишлаб чиқаришни оширади.

XE22 “прошивка”сининг аввалги нусхаси 2014 йилнинг октябрида чиққанди. Ўшанда бу кўзойнаклар учун сўнгги янгиланиш бўлади, деб ҳисобланганди.

Google Glass 2012 йилда тақдим этилган, илк прототиплар эса 2013 йилнинг февралида пайдо бўлди. 2014 йилнинг майида гарнитурани исталган киши харид қилиши мумкин эди. Гаджет кенг оммага мўлжалланганди, бироқ юқори нарх (1,5 минг доллар) ва бошқа қатор муаммолар туфайли Google 2015 йилнинг январида лойиҳани тўхтатиб қўйди.

Мавзуга оид