Араб давлатлари Қатардан Эрон билан алоқаларни узишни талаб қилмоқда
Қатарни қамал қилаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари, Миср, БАА, ва Баҳрайн Доҳага расмий талабнома йўллади. Талаблар рўйхати Кувайт орқали Доҳага етказилган.
"Ассошиэйтед Пресс" берган хабарга кўра, расмий Доҳадан Эрон билан дипломатик алоқаларни узишни, "Ал-Жазера" телеканалини ёпишни ҳамда Туркиянинг ҳарбий қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш талаб этилмоқда.
Шунингдек, Доҳадан Ар-Риёд, Абу-Даби, Қоҳира ва Манама томонидан терроризмда айбланаётган барча фуқароларини топширишни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Қатар товон пули тўлаши керак, унинг миқдори келтирилмаган.
Талаблар бажарилиши учун 10 кун муҳлат берилган.
Қатарнинг позицияси
22 июнь куни Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон Ол Соний маълум қилдики, Қатар билан дипломатик алоқаларни узган мамлакатлар блокада орқали агрессия акти қўллади.
"Биз кўриб турган блокада - бу мамлакат учун агрессия сифатида қаралади. Афсуски, улар бизга шундай акт қўллашмоқда", деган дипломат Доҳадаги матбуот анжуманида.
"Улар бизни айблашмоқда, улар бизни ўз ишларига аралашганликда айблаб, бизнинг ички ишларимизга аралашишмоқда", дея қўшимча қилган у.
Ол Сонийнинг сўзларига кўра, вазиятни юмшатадиган ҳолат рўй бермади: расмий Доҳа мамлакатлар билан муносабатларни яхшилашга эриша олмади.
Қатарлик вазир мамлакат билан алоқаларни узган мамлакатлар билан мулоқот фақат блокада тўхтатилгач йўлга қўйилиши мумкинлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
19:06 / 22.12.2024