Жаҳон | 15:48 / 01.07.2017
7178
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко: Беларусга инқилоблар керак эмас

Фото: РИА "Новости"

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, республика фуқароларига инқилоблар, демократия ва инсон ҳуқуқлардаги чайқовчилик керак эмас.

Лукашенконинг беларусларга Мустақиллик Куни муносабатида билан йўллаган табригида айтилишича, “сўнгги йилларда кўп нарсалар ўзгарди: мамлакат ҳам, унда яшовчи кишилар ҳам, бироқ ҳар биримизнинг эркин ва тинч давлатда яшаш истагимиз ўзгаришсиз қолди”.

"Беларусларга ағдар-тўнтарликлар, уруш ва инқилоблар, демократия ҳамда инсон ҳуқуқларидаги чайқовчилик керак эмас. Бизда вақт билан тўғрилиги исботланган идеаллар ҳамда қадриятлар бор, ва шунинг учун ҳеч кимга бошқа нарсани тиқиштиришларига йўл қўймаймиз", - дейилади давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган табрик матнида.

Унинг таъкидлашича, "XXI асрдаги Беларусь – ўзининг мустақил ривожланиш йўлидан барқарор кетаётган давлатдир".

"Бизнинг мамлакатда тинчлик ва тартиб-интизом бор. Беларусь халқи бирдам, уни Ватанни мустаҳкамлаш ҳақида қайғуриш ҳамда бу мақсадга эришиш йўлидаги ҳалол меҳнат бирлаштириб туради", - дея қўшимча қилиб ўтди президент.

Мавзуга оид