Жаҳон | 09:16 / 01.07.2017
5716
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгнинг тарихдаги илк аёл раҳбари ўз лавозимини бажаришга киришди

Фото: РИА Новости

Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Ҳонгконгнинг янги раҳбари Кэрри Лам 1 июлда қасамёд келтирди ва ўз лавозимини бажаришга киришди. Лам Ҳонгконгга раҳбарлик қилувчи тарихдаги илк аёл бўлди.

Лам қасамёд матнини Хитой раиси Си Цзиньпин кўз ўнгида ўқиб эшиттирди. Цзиньпин Ҳонгконгга бу ҳудуднинг Буюк Британия бошқарувидан яна Хитойга қайтганининг 20 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун келганди. Ламнинг инаугурацияси маросими Хитой марказий телевидениеси орқали намойиш қилинди.

Шунингдек, янги ҳукумат ва парламент аъзолари ҳам қасамёд келтиришди.

Ҳонгконгнинг янги раҳбарини сайлаш 26 мартда 1194 кишидан иборат сайловчилар ҳайъати томондан ўтказилган. Номзодлардан Пекин ҳукуматига энг кўп ён босувчи Лам 777 овоз билан Ҳонгконгга янги раҳбар этиб сайланганди.

Мавзуга оид