Жаҳон | 14:45 / 02.07.2017
24318
1 дақиқада ўқилади

Татаристондаги фожиа қурбонлари ортди, 3 кунлик мотам эълон қилинди

Татаристоннинг Заинск туманида юк автомобили ва автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Россия Тергов қўмитасининг республика бўйича бошқамаси раҳбари ёрдамчиси Элвир Газизовнинг малум қилишича, автобус ичидан 14 жасад олиб чиқилган.

Охирги хабарларда фожиа қурбонлари сони 13 кишини (2 бола), жабрланганлар сони 15 нафар экани айтилганди.

Татаристон президенти Рустам Минниханов қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва республикада 3 кунлик мотам эълон қилган.

2 июль, якшанбага ўтар кечаси Заинск шаҳридан 9 километр узоқда КамАЗ юк автомобили ва «Неоплан» йўловчи автобуси тўқнашди. Самара — Ижевск йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилди ва ёниб кетди.

Мавзуга оид