Жаҳон | 19:53 / 03.07.2017
15548
1 дақиқада ўқилади
Покистонда бензовоз ёниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 206 нафарга етди
Покистоннинг Бахавалпур шаҳрида ёқилғи ташийдиган юк машинаси ёниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 206 нафаргача етди. Бу ҳақда 3 июлда Geo TV телеканали хабар берди.
Аввалроқ 190 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Воқеа 25 июнда юз берган. Маълумотларга кўра, маҳаллий аҳоли йўлда ағдарилиб кетган бензовоздан оқаётган ёқилғини йиғиб олмоқчи бўлганда ёнғин чиққан. Гувоҳларнинг айтишича, ёқилғи оққан жой яқинида бир неча киши чекиб турган бўлган ва айнан шу ёнғин чиқишига олиб келган бўлиши мумкин. Ёнғин оқибатида ўнлаб автомобиллар ва мотоцикллар йўқ бўлган.