Кабардин-Болқор ўлкасида Россиянинг энг кекса кишиси яшаётгани аниқланди
Кабардин-Болқор ўлкасининг Баксан тумани, Заюково қишлоғида яшовчи Нану Шаова 127 ёшга тўлди. Момо Россиянинг энг кекса инсони сифатида Россия рекордлар китобига киритилди.
"Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко Нану Цуковна Шаовага у энг узоқ умр кўрган инсон эканлиги ҳақидаги сертификатни топширди ва бу жаҳон рекорди ҳам ҳисобланишини айтди", дейилган хабарда.
Момони маҳаллий идоралар вакиллари табриклашди ва унга мустаҳкам соғлиқ, ғайрат, ўз оиласи даврасида яна кўплаб йиллар яшаб, яна бир неча рекордлар қўйишни тилаб қолишди.
"Нану Шаовагача Россиянинг энг кекса инсони унвони Астрахань вилоятида яшовчи Танзила Бисембеевага тегишли эди, у бу йил 121 ёшга киради", деб қўшимча қилинди хабарда.
Мавзуга оид
21:45 / 29.12.2024
Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди
18:11 / 29.12.2024
Путин AZAL самолёти ҳалокати юзасидан иккинчи марта Алиевга қўнғироқ қилди
16:18 / 29.12.2024
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
15:08 / 29.12.2024